ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Москвада самбо бўйича “Мемориал Харлампиев” номли жаҳон кубоги баҳслари бошланди.
Кеча мусобақанинг дастлабки кунги баҳслари ташкил этилди ва унда ўзбекистонлик 4 нафар спортчи шоҳсупага кўтарилди.
Жанговар самбо мусобақасида Баҳодир Бакиев (-58 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Хомиджон Мўминов (спортча самбо, -64 кг), Дилшод Чориев (спортча самбо, -98 кг) ва Ҳакимжон Исмоиловлар (жанговар самбо, +98 кг) финалгача етиб боришди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Бугун мусобақалар давом эттирилади.