Коронавирусга янги чалинганлар сони 144 кишини ташкил қилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён коронавирусга чалинганлар сони бўйича кунлик антирекорд яна янгиланди. Беморлар энг кўпайган ҳудуд - Тошкент шаҳри.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистонда йил бошидан буён аниқланган коронавирус ҳолатлари бўйича антирекорд янгиланди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

2021 йилнинг 25 март ҳолатига яна 144 кишида касаллик аниқланган ва инфекция қайд этилганлар сони жами 81960 кишини ташкил қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг аксарияти Тошкент шаҳрида аниқланган (115 киши), шунингдек Самарқандда (13 киши), Тошкент вилоятида (6 киши), Наманганда (6 киши), Жиззах вилоятида (3 киши) ҳамда Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 1 кишидан.
Шунингдек 25 март куни касалликдан тузалганлар сони 105 кишини ташкил қилган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1088 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.