ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "ЭпиВакКорона" вакцинаси уч чизиқли иммун ҳимояни шакллантиради, деб хабар берди Роспотребнадзор.
Препаратнинг ишлаш тамойили ҳақидаги маълумотлар идора расмий сайтида эълон қилинган.
Антитаначалар SARS-CoV-2нинг S-оқсилини ҳужайра рецептори билан алоқага киришишига монеълик қилади – биринчи ҳимоя чизиғи шундай шаклланади.
Иккинчи ҳимоя чизиғи – бу вирус қобиғининг ҳужайра мембранаси билан бирлашишига қаршилик қилувчи антитаначалардир, бунда вируснинг киришига қаршилик кўрсатилади. Агар патоген барибир ҳужайрага тушган тақдирда, учинчи ҳимоя чизиғи ҳаракатга тушади — макрофаг, нейтрофиллар ва табиий киллерлар сингари иммун тизими элементлари фаоллашади.
Антитаначалардан иборат ҳимоя чизиғидан ташқари, “ЭпиВакКорона" Т-ҳужайрали иммун жавобни ҳосил қилишга ёрдам беради.
Илгарироқ "Инфекция ва иммунитет" журнали вакцинанинг 18-60 ёшли кўнгиллиларда ўтказилган биринчи ва иккинчи фаза клиник синовлари натижаларини эълон қилган эди: 21 кундан сўнг иккинчи дозани олгандан сўнг, барча иштирокчиларда антитаначалар ҳосил бўлган.
"ЭпиВакКорона" — Россияда коронавирус инфекцияси профилактикаси учун "Спутник V"дан кейин рўйхатга олинган иккинчи препаратдир. У тирик вирусга эга эмас ва сунъий синтезлашган пептидлардан фойдаланилганлик эвазига иммунитетни шакллантиради
Шунингдек Россияда COVID-19 га қарши иккита вакцина бор — Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган "Спутник V", ва РФА Чумакова номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган "КовиВак" вакцинаси.