Сиёсатшунос Путин қай тарзда президентликни тарк этиши ҳақида гапирди

Сиёсатшунос Константин Калачев Владимир Путин қачон ва қай тарзда Россия президенти лавозимини тарк этиши ҳақида сўзлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин давлат раҳбари лавозимини “умрбод” эгалламайди, дейди ишонч билан сиёсатшунос Константин Калачев. Эксперт ўз фикрларини Sputnik радиоси билан суҳбатда билдирган.
Калачев фикрича, Путин ўз ваколатларини топшириш ҳақидаги қарорни кутилмаганда қабул қилади.
"Қабул қилинган қонун лойиҳаси – бу ҳукм, Путин энди умрбод президент бўлади, дея ҳисоблайдиганлар адашишади. Путин ўзининг президентликни тарк этиши ҳақидаги қарорни кутилмаганда ва қўққисдан қабул қилади”, - деди Калачев.
Тайгада ҳордиқ чиқараётган Путин ва Шойгу видеоси пайдо бўлди
Илгарироқ РФ Давлат думаси амалдаги президентга яна икки муддат президентлик лавозимига даъвогарлик ҳуқуқини тақдим қилувчи қонунни қабул қилган эди.
Ушбу ташаббус муаллифлари депутатлар Павел Крашенинников ва Ольга Савастьянова, шунингдек, сенатор Андрей Клишас бўлди.
Хусусан, “Президент сайловлари тўғрисидаги” қонун давлат раҳбари лавозимига ёши 35дан кичик бўлмаган Россия фуқароси ўз номзодини илгари суриши мумкинлиги қайд этилган.
Киселёв: Путин ўзига ворис тайёрламоқда
Номзод камида 25 йил РФда истиқомат қилган, бошқа давлат фуқаролиги ёки вақтинча яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатига эга бўлмаслиги лозим.
Бундан ташқари, қонунда давлат раҳбарининг икки муддатдан ортиқ вақтга сайланишини таъқиқловчи низомларга аниқлик киритилган. Эндиликда асосий қонунга киритилган тузатишларгача мамлакат етакчиси лавозимида ўтказилган йиллар ҳисобга олинмайди.