"КовиВак" - Россия коронавирусга қарши 3-вакцинани ишлаб чиқаришни бошлади

"КовиВак" - заифлаштирилган тирик коронавирус асосида ясалган биринчи вакцинадир. У инсон организмида вирусга нисбатан энг тўлиқ иммунитет шакллантириши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россиянинг Чумаков номидаги иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқариш марказида коронавирусга қарши учинчи вакцина - "КовиВак"ни ишлаб чиқариш бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ушбу жараённинг тантанали бошланиш маросимида Таълим ва фан вазири Валерий Фальков иштирок этди.
"КовиВак" - суюқлик шаклида бўлиб ампулаларда ишлаб чиқарилади. Бир упаковкадада 10 дона ампула бўлиб унинг энг юқори нархи 4330 рублни ташкил қилади", - дейилган хабарда.
"КовиВак" - бутунвирион турдаги вакцина бўлиб, у юқиш қобилиятидан маҳрум қилинган, лекин иммунитет уйғотиш хусусиятини сақлаб қолган SARS-CoV-2 вирусининг ўзидан иборат.
Ушбу вакцина энг қадимий турдаги вакцина бўлиб инсоният бундай вакциналардан 100 йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланиб келмоқда.
Бундай вакциналар ўзида вирусда мавжуд бўлган барча оқсилларни мужассамлаштирган бўлади ва инсонда уйғотиладиган иммунитет жавоби - энг тўлиқ бўлади. Яъни инсон организмида вирусда мавжуд бўлган барча ДНКларга нисбатан антитаначалар пайдо бўлади.
Ҳеч қандай хорижий вакцина бу даражада ҳимоя қилиш қобилиятига эга эмас - Путин
Бугунги кунга қадар олинган маълумотларга асосан, эмланганидан 28 кун ўтиб "КовиВак" самардорли 85% ни ташкил қилади. Лекин вакцина ишлаб чиқарувчилари айтишига кўра кейинроқ унинг самарадорлик кўрсатгичи ортиши мумкин.
Маълумот учун, векторли вакциналар таркибида одатда вируснинг бир бўлаги мавжуд ва инсон иммунитети айнан мана шу бўлакда мавжуд ДНКларга нисбатан шаклланади.
"КовиВак" Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида 20 Февралда рўйхатга олинган эди. 2021 йил охирига қадар 10 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда айни дамда иккита вакцина рўйхатдан ўтган "Спутник V" ва "ЭпиВакКорона". "Спутник V" билан эмланганлар сони 4,3 миллиондан ошиб кетган. Март ойида "ЭпиВакКорона" билан 600 минг кишини эмлаш режалаштирилган.