ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси пайшанба куни рус тилини расмий тил сифатида тан олиш тўғрисида қонун лойиҳасига тузатишларни қабул қилди, деб хабар қилди РИА Новостига Тоғли Қорабоғ республикаси президенти матбуот-котиби Лусине Аванесян.
"Парламент қонун лойиҳасини қабул қилди, унга кўра рус тили расмий тил сифатида тан олинди", - деди тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти матбуот-котиби Лусине Аванесян.
Тузатишлар киритилган “Тил тўғрисидаги” қонун сал олдин республика парламенти сайтида эълон қилинган эди.
Ҳужжатда "Тоғли Қорабоғ республикасининг расмий тиллари бу адабий арман тили ва рус тилларидир”, дея қайд этилган.
Ҳужжатга мувофиқ, давлат органлари, юридик шахслар, муассасалар ва ташкилотлар арман тилида, зарурат туғилганида эса рус тилларида ҳужжатчилик ишларини юритишга мажбур.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси икки тилда босма нашрлар чиқарилишини, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маълумотномалар, илмий-услубий ва илмий-оммабоп адабиётлар яратилишини рағбатлантиради.
Қонун лойиҳасининг мантиқий асослари сифатида "Арцах (Қорабоғ асл номи- таҳр.) Ва Россия ўртасидаги маданий, ҳарбий, иқтисодий алоқаларни" ҳисобга олган ҳолда "янги кун тартибини”, тарихий хотирани шакллантириш" зарурлиги шунингдек, кўплаб қорабоғликлар учун рус тили - бу иккинчи мулоқот тили эканлиги келтириб ўтилган.
Ушбу контекстда рус тили мақомини кўтариш биринчи даражадаги иш сифатида тилга олинган. Сабаби, "бу барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратади ва яқин келажакда ўзаро муносабатларни ҳуқуқий асосда ривожлантиришга ёрдам беради".
Республика президенти матбуот котибининг тушунтиришича, рус тили ролини қайта кўриб чиқиш зарурати Қорабоғда рус тинчликпарварларининг узоқ муддатли иштироки, кўплаб ижтимоий ва коммуникациявий муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, шунингдек, қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорлик қилиш зарурати туфайли пайдо бўлган.
2020 йил сентябр ойи охирида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳоли ўртасида талофатларга олиб келди. Томонлар сулҳ тузиш учун бир неча бор уринишган, аммо 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлиб чиқди. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни бутунлай тўхтатишга ва асирлар ҳамда ўлган аскарлар жасадларини ўзаро алмашишга келишиб олдилар. Ереван шунингдек, Келбажар, Лочин ва Агдам туманларини Бокуга топширди. Бундан ташқари, минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлашди.