ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Лойиҳада Жиззах ва Навоий вилоятларининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субектлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилма обектларини барпо этиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш назарда тутилмоқда.
Жумладан, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекрацион кўллар ҳудуди ташкил этилиши назарда тутилмоқда;
Ҳужжатга Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўли рекрацион кўллар ҳудудида туризмни ривожлантириш концепцияси ва ушбу ҳудудда туризм хизматларини ривожлантириш дастури илова қилинган.
Айни пайтда Арнасой, Зафаробод ва Фориш туманлари ҳудудида 45 та замонавий меҳмонхона ҳамда 150 та меҳмон уйларини ташкил этиш режалаштирилган. Сайёҳларнинг ҳудудда узоқроқ муддат қолишини таъминлаш мақсадида миллий урф-одат ва анъаналар, тўй-маросимлар, кўнгилочар тадбирлар намойиш этиш, табиатга, шунингдек, маданий-тарихий масканларга саёҳатлар уюштириш режалаштирилган.