ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро электр энергиясини етказиб беришга келишиб олди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат Энергетика ва саноат вазирлиги матбуот хизматига асосан.
Таъкидланишича, 2021 йил мартдан октябргача ва 2022 йил март-апрел ойларида Қирғизистонга 750 миллион киловатт-соатгача электр энергияси етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилди.
Бундай чора-тадбирлар Тўқтўғул сув омборида сув тўплаш ва уни 2021–2023 йилларда ўсиш мавсумида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига етказиб бериш мақсадида амалга оширилади.
Қирғизистон июн-август ойларида худди шундай миқдордаги электр энергиясини қайтариб беради.
Аввалроқ энергетика вазири Кубаничбек Турдубаев Тўқтўғул сув омборидаги сув сатҳи хавфли даражага етганини айтганди.