Ўзбекистон ҳукумати қишлоқлардаги ҳаёт тарзини яхшилашга 21 триллион сўм йўналтиради

Президент бунақа имконият Ўзбекистон тарихида бўлмагани, лекин бу пулни лойиҳа билан, ҳалол-пок ишлатиб, элга муносиб шароит яратиш кераклигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. 2021 йилда“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларинини амалга оширишга 21 триллион сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
“Бу йил мазкур дастурлар доирасидаги ишларга жами 21 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилди”, - дейилган хабарда.
Президент бу маблағлар ташқи қарз жалб этмасдан ажратилаётганини таъкидлади.
Бунақа имконият Ўзбекистон тарихида бўлмаган. Лекин бу пулни лойиҳа билан, ҳалол-пок ишлатиб, элга муносиб шароит яратиш керак.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
Президетнинг 2018 йилдаги фармонлари билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари қабул қилинган эди. Ушбу дастурлар доирасида 5 миллионга яқин фуқаролар яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқдаги шароитлар яхшиланди. Лекин ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли бу борадаги ишлар вақтинча тўхтатилган эди.