ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов аввалроқ рэппер Моргенштерн (Алишер Моргенштерн) концертларини тақиқлаш керак, деб фикр билдирган жангчи Александр Шлеменкони қўллаб-қувватлади.
"Ҳаммаси тўғри, Саша, қадриятлар энди ўзгарди. Бу ерда энг ёмони - болалар. Бегона болалар бўлмайди. Умид қиламанки, мамлакатимизда бу барча ифлосликларни назорат қиладиган ва экранлардан тозалайдиган орган пайдо бўлади", - деб ёзди Нурмагомедов Instagramда.
Аввалроқ, IBF бўйича собиқ жаҳон чемпиони Денис Лебедев ижрочини "жамият чиқиндиси" деб атаганди.
Яқинда Альфа-банки Моргенштернни Россиядаги "энг мунозарали креатив маркетолог" деб ҳисоблади ва уни ишга олди. Банк таркибида унга алоҳида лавозим - "ёшлар билан ишлаш бўйича директор" очилди.