Россияда квота бўйича ўқиш: қисман қайта синов ўтказилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда 2021 йил 13 мартда бўлиб ўтган саралаш тестлари юзасидан кўплаб саволлар пайдо бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик абитуриентлар Россия Федерацияси ҳукумати квоталари доирасида Россия олий ўқув юртларига кириш учун синовлардан ўтмоқдалар.
Тест синовлари Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида, Россиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилди.
Айрим абитуриентлар, уларнинг ота-оналаридан 2021 йил 13 мартда Ўзбекистонда бўлиб ўтган саралаш тестлари юзасидан кўплаб саволлар пайдо бўлди.
Россотрудничество тестларнинг шаффофлиги борасидаги шубҳаларни йўқотиш, нотўғри маълумотларни тарқатиш ва спекуляция ҳолатларини тўхтатиш учун 13 мартда ўтказилган имтиҳонларнинг натижаларини бекор қилди.
Келин тўйи куни магистратурага имтиҳон топширди – видео
Шу куни имтиҳонларни топширган 56 киши 5-16 апрел МДҲнинг бошқа давлатлари ва постсовет ҳудудидан келган абитуриентлар билан биргаликда онлайн форматда тест синовларидан ўтадилар. Аниқ сана ва вақт Россотрудничество қўшимча равишда эълон қилинади.
Натижаларнинг шаффофлиги ва объективлигини таъминлаш учун тест имтиҳон иштирокчиларини бевосита кузатиш тизимидан (прокторинг) фойдаланиб амалга оширилади. Бу танлов синовлари учун тартиб-қоидаларга мувофиқлигини таъминлайди. Прокторинг тизими 2020 йилда Арманистон, Абхазия, Молдова ва Ўзбекистонда синовдан ўтган ва ўзини қийин эпидемиологик вазиятда энг истеъдодли хорижий абитуриентларни танлаб олишнинг самарали воситаси сифатида кўрсатган.