Россия юлдузи Дима Билан Тошкентда концерт беради

Дима Билан Тошкентда концерт беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россиялик машҳур хонанда Дима Билан Тошкентда концерт беради. Концерт 27 мартда Humo Arenaда “Ассалом, Баҳор!” фестивали доирасида бўлиб ўтади.
Чипта нархи катта ёшдагилар учун 150 минг сўм, 5 - 10 ёшгача бўлган болалар учун 80 000 сўм.
Бир йил олдин Билан Тошкентда карантин чекловлари эълон қилинишидан олдин концерт берганди.