“Амирсой”га олиб борувчи йўл чўкди

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тошкент вилоятидаги “Амирсой” сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлда чўкиш ҳолати кузатилгани сабаб автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
ИИВ ЙХҲББ матбуот хизматининг хабар қилишича, у ерга олиб борувчи йўлнинг 3-километрида 19-20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилган.
Обрушение на третьем километре дороги, ведущей к горному курорту "Амирсой"
Воқеа жойида ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.
Шу сабабли дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.
Дам олишга боришни режа қилган фуқаролардан вақтинча “Амирсой” томон ҳаракатланмаслик сўралган.