ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тожикистон пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Душанбе шаҳри давлат ҳокимияти ижроия қўмитаси хабар қилмоқда.
Хоким города Ташкент Джахонгир Артыкходжаев прибыл с рабочей поездкой в столицу Таджикистана.
© Пресс-служба Исполнительного органа государственной власти города Душанбе.
Ташриф доирасида Ортиқхўжаев Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали билан учрашган. Учрашув чоғида икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Хоким города Ташкент Джахонгир Артыкходжаев прибыл с рабочей поездкой в столицу Таджикистана.
© Пресс-служба Исполнительного органа государственной власти города Душанбе.
“Шаҳар бошқаруви ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш ва тажриба алмашиш, ҳамкорлик лойиҳалари ва маданий-гуманитар алоқалар дастурларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, -дейилган хабарда.
Шунингдек, Тошкент ҳокими “Сиёма” яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхонага борган.
Хоким города Ташкент Джахонгир Артыкходжаев прибыл с рабочей поездкой в столицу Таджикистана.
© Пресс-служба Исполнительного органа государственной власти города Душанбе.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мустақиллик йилларида Душанбе эришишган ютуқларга қизиқиш билдирган ва Тожикистон пойтахтининг барча соҳаларини жадал ривожланиши жумладан, гўзал ва замонавий бинолар, замонавий талабларга жавоб берадиган йўллар қурилишига баланд баҳо берган.
Эслатиб ўтамиз, Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали 2019 йил декабрида Тошкентга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокими билан учрашиб, президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган эди.