Тожикистонда хавфли полиомиелит касаллиги тарқалмоқда - БССТ

БССТ Тожикистонда ўткир юқумли полиомиелит касаллиги тарқалгани ҳақида баёнот берди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. БССТ Тожикистонда ўткир юқумли полиомиелит касаллиги тарқалаётгани ҳақида баёнот берди, деб хабар қилди РИА Новости.
18 март ҳолатига кўра, асаб системасини фалаж қиладиган хасталик ҳозиргача 4 нафар болада аниқланган, беморлар поливирусга(цПВВП2) учраган.
8 март куни БССТ аниқланган ҳолатлар ҳақида маълумотларни ўрганиб чиқиб, мамлакатда вазият иккинчи даражадаги фавқулодда ҳолат сифатида таснифлаган.
Таъкидланишича, цПВВП2 биринчи ҳолати ўтган йил 22 ноябрда (ўткир фалаж (ОВП) бошланиши билан кузатилган) Хатлон вилоятида аниқланган ва Покистонда айланиб юрган вирус тури билан боғлиқ.
Тожикистонда қор кўчиши хавфи ҳақида огоҳлантирилди
Иккинчиси - феврал ойида Хатлон вилоятида ОВП аломатлари бўлган болада фалаж ҳолати тасдиқланган. 8 март куни Ҳисор шаҳрида болада фалажнинг яна икки ҳолати аниқланган.
Бундан ташқари, Душанбедаги янги ташкил этилган эпидемназорат пунктида учта намунада ҳам цПВВП2 аниқланган.
БТССнинг баёнотида айтилишича, мамлакатда юқумли касаллик билан боғлиқ ҳолатларни текшириш ишлари олиб борилмоқда.
2021 йил феврал ойида мамлакатда инактив полиовирус вакцинаси (ИПВ) ёрдамида умуммиллий эмлаш кампанияси якунланганди.
Полиомиелит - ўткир юқумли касаллик бўлиб, бунда марказий нерв тизими зарарланади. Фалаж билан ёки фалажсиз кечади. Хасталик, айниқса, болалар ўртасида кенг тарқалган.