Санкт-Петербургда автоҳалокатга учраган фуқарога Ўзбекистонга қайтишда ёрдам берилди

Автоҳалокатга учраган фуқаро учун меҳмонхонадай жой ва Ўзбекистонга қайтиш чиптаси олиб берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Март ойининг бошида Санкт-Петербургда иавтоҳалокатга учраб оёғини гипслашга мажбур бўлган меҳнат мигранти давлат ҳисобидан ватанига қайтирилмоқда, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат Миграцияси агентлиги.
"2 март куни автоҳалокатга учрадим. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилганимдан сўнг улар менига ёрдам беришди, хостелга (меҳмонхона) жойлаштиришди. 23 март куни Ўзбекистонга кетаяпман. Уларга катта раҳмат. Мени давлат ҳисобидан уйга жўнатишмоқда" - дейди Саримсоқов.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг 2018 йилда чиққан фармонига асосан Хорижда меҳнат фаолияти амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган эди.
Ушбу кунга қадар ушбу жамғарма хорижда қийин аҳволга тушиб қолган минглар фуқароларга ёрдам берди. Кимгадир бир марталик моддий ёрдам, кимнидир уйига жўнатишга, яна кимгадир ўз ҳуқуқларини тиклашда ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилган.