Путин COVID-19га қарши эмланди

Дмитрий Песков Россия раҳбари мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналардан бири билан эмланишини билдирганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда РИА Новостига унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Путин коронавирусга қарши эмланди. Ўзини яхши қиляпти. Эртага (24 март – таҳр.) унинг тўлиқ иш куни бўлади”, - деган Песков.
Россия етакчиси 22 март куни ҳукумат аъзолари билан эмлаш масалаларига бағишланган йиғилишда эмланиш режаларини ҳақида маълум қилган эди.
Ҳеч қандай хорижий вакцина бу даражада ҳимоя қилиш қобилиятига эга эмас - Путин
Дмитрий Песков Россия раҳбари мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналардан бири билан эмланишини билдирганди. Россия коронавирусга қарши ўзининг уч вакцинасига эга: “Спутник V”, “Эпикваккорона” ва “КовиВак”.