Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармасининг иммунопрофилактика бўлими мудири Вазира Муталова Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Ўзбекистонда оммавий эмлаш жараёни қандай кечиши, кимлар биринчи ва қай тартибда эмланиши ҳақида батафсил сўзлади.
Ушбу жараён учун ходимлар тайёргарликдан ўтказилган. Ўзбекистон бўйича 3000га яқин вакциналаш марказлари тайёр ҳолатга келтирилган: уларнинг барчасида вакцина сақлаш омборхоналари мавжуд. Омборхоналар вакцина сақланадиган камералар билан таъминланган.
Мисол учун, Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига қарашли вакцина сақланадиган омборхона иккита катта ҳажмли (30 кубометрли) камера билан жиҳозланган.
“Ушбу омборхоналарда электр таъминоти узлуксиз бўлади”, - дейди Муталова.
Биринчи навбатда эмланадиган контингент кимлар, умуман, эмлаш тартиби қандай ва эмлангандан кейин фуқаролар қандай қоидаларга риоя қилишлари кераклиги ҳақида Sputnik мухбири видео-репортажида томоша қилинг.
Видео-репортаж Sputnik Ўзбекистон халқаро ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.