ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Шерзод Асадов президент администрацияси раҳбари ўринбосари, президент матбуот котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов хабар қилди.
Асадов бунга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси маслаҳатчиси ва муваққат ишлари вакили, Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда мамлакатнинг ЕХҲТ ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили сифатида ишлаган.