Нурафшонда янги Давлат хизматлари маркази очилди

Нурафшон шаҳридаги янги Давлат хизматлари маркази ўз эшикларини очди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Нурафшон шаҳридаги янги Давлат хизматлари маркази очилди.
Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киосклари, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш бурчаги, болалар ўйин майдончаси, буфет, кичик кутубхона ва Wi-Fi мавжуд.
Нурафшане открылся новый центр госуслуг
Ташриф буюрувчиларнинг давлат хизматларидан мустақил фойдаланишнинг турли имкониятларидан хабардорлигини ошириш учун ахборот стендлари ва постерлар мавжуд.
Бу ерда бошқа ДХМлар каби аксарият давлат хизматларидан экстерриториал тамойил асосида, яъни яшаш ва турган жойдан қатъий назар фойдаланиш мумкин.