Инҳа университети онлайн таълим шаклига ўтди

Инҳа университетида дарслар офлайн тартибга ўтказилди, академик жараён тўхтаб қолгани йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Тошкентдаги Инҳа университети онлайн таълим шаклига ўтди, деб хабар қилмоқда Олийгоҳ ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, 2-курс талабасида коронавирус аниқлангани сабабли бутун университет масофадан туриб таълим олиш жараёнига ўтган, академик жараён тўлиқ давом этмоқда.
Сўнгги йил давомида университетда масофавий таълим беришнинг самарали услублари ишлаб чиқилган ва барча керакли ускуналар билан жиҳозланган аудиториялар мавжуд.
Хабарда айтилишига кўра университетда онлайн таълим даражаси анъанавий таълим даражасига етказилган.
Талабалар оралиқ имтиҳонларни офлайн топширишлари ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган.