ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Вьетнам коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V”ни рўйхатга олди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.
Вакцина тезлаштирилган тартиб доирасида (emergency use authorization, EUA) рўйхатга олинган.
90 миллиондан зиёд аҳолига эга Вьетнам “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишга рухсат берган 56 мамлакат бўлди.
Шу тариқа, “Спутник V” умумий аҳолиси 1,5 миллиарддан зиёд бўлган мамлакатларда маъқулланган. Давлат регуляторлари томонидан маъқулланиш бўйича “Спутник V” дунёда иккинчи ўринда.
Феврал ойининг бошида обрўли тиббиёт журнали “Lancet” илмий журнали “Спутник V” вакцинаси клиник синовларининг 3-босқич натижаларини эълон қилди. Унда вакцина 91,6% самарадорлиги исботлаган.