Ҳеч қандай хорижий вакцина бу даражада ҳимоя қилиш қобилиятига эга эмас - Путин

Владимир Путин Россияда ишлаб чиқарилган уч вакцинадан бирини олади. Вакциналаш жараёни камералар олдида бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин сешанба, 23 март куни вакцина олади. Бу ҳақида президентнинг ўзи 22 март куни Ново-Огарёво резиденциясида бўлиб ўтган мажлис вақтида маълум қилди.

"Бугунги кунда Россияда 6,3 млн киши вакцинанинг биринчи компонентини олган ва 4,3 млн киши тўлиқ вакциналанган. Бу Россия вакцинасининг мутлақ ишончли эканини тасдиқлайди. Ундан ташқари ҳеч қандай хорижий вакцина бу даражада ҳимоя қилиш қобилиятига эга эмас. Бу бизнинг мутахассисларимизнинг сўзсиз муваффақиятидир", - деди Путин.

Россия президенти айнан қайси вакцина билан эмланиши ҳам аниқ айтилмаган. Президент Россияда ишлаб чиқарилган уч препаратдан бирини олади, дейилган хабарда.
Путиннинг вакцина олиш жараёни камералар олдида бўлмайди. Бу Россия президенти вакцина олиш жараёни билан бошқаларни ундашга ҳаракат қилмаётганидан дарак беради. Умуман, Россияда вакциналашга талаб шундоқ ҳам жуда юқори, деди Дмитрий Песков.