Ўзбекистонлик гўзал биринчи вице-мисс унвонига сазовор бўлди

Ўзбекистонлик гўзал Қозондаги танловда биринчи вице-мисс унвонига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик Юлия Ким Қозонда ўтказилган “Наврўз гўзали-2021” танловида биринчи вице-мисс унвонига сазовор бўлди, деб хабар қилди "Татар-информ" портали.
Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган танловда Татаристон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Бошқирдистон қизлари иштирок этди.
Татаристон энг гўзали: тож кимга насиб қилди - фото
Танлов ғолибликни қозоғистонлик Карина Кабдуллина қўлга киритди. Қирғизистонлик Диана Зулпуева иккинчи вице-мисс унвонига лойиқ деб топилди.
Татаристонлик Камилла Равилова байрамнинг энг камтар гўзали деб топилди. Тожикистонлик Сабрина Борзова “энг мафтункор” мақомини олди. Бошқирдистонлик Яна Анварова “томошабин муҳаббати” номинациясида ғолибасига айланди.