Жаҳон кубоги: ўзбек самбочилари Москвага жўнаб кетишди

Москвада Харлампиев хотирасига бағишланган Жаҳон кубоги ташкил этилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 24-26 март кунлари Москвада самбо спорт тури асосчиларидан бири Анатолий Аркадиевич Харлампиев хотирасига бағишланган Жаҳон кубоги ташкил этилади.
Мусобақада Ўзбекистон самбо терма жамоаси иштирок этади.
Бугун, эрта тонгда Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбари Алишер Алимов бошчилигидаги делегация мусобақада иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди.
Мураббийлар: Роман Шакиров, Жаҳонгир Қорабоев, Екатерина Близнетсова.
Ўзбек курашчилари Украинада 11та медаль қўлга киритишди
Спортчилар: эркаклар: Муҳаммаднозим Шукуров, Ҳусниддин Ҳусанов, Ихтиёр Эшмуродов, Дилшод Чориев, Тоҳир Асроров, Ҳомиджон Мўминов.
Аёллар: Сабина Давлатова, Гулноза Зияева, Шоҳиста Амирова, Мушарраф Ибодуллаева
Жанговар самбо:Соҳибжон Ҳасанбоев, Шерзодбек Исмонов, Баҳодир Боқиев, Ҳакимжон Исмоилов, Ойбек Солиев, Санъатбек Исмонов.