Биринчи апрелдан оммавий вакцинация бошланади

Ўзбекистонда оммавий вакцинация 1 апрелдан бошланади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий вакцинация бошланади, деб айтди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков.
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
Ўзбекистонга 17 март куни 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинган. Республика Россия Федерациясидан “Спутник V” вакцинасини харид қилади, ҳозирги вақтда 1 миллион доза учун шартнома тузиш ишлари олиб бормоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцина яқинда Хитой ҳукумати томонидан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берилди. Бу вакцина республикада рўйхатга олинган. Ундан ҳам эмлаш жараёнида қўлланилади.
Отабековга кўра, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади: 65 ёшдан ошган кексалар; сурункали касалликлари бор шахслар; тиббиёт ходимлари; мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари; аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.