“Оғир муносабатлар”. Нега Россия элчиси АҚШга қайтиши лозим

Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қарши даҳанаки ҳужумидан сўнг Москва Вашингтондаги элчисини чақиртириб олди. Бунақаси совет қўшинлари Афғонистонга киритилгандан буён кузатилмаганди. Энди океаннинг ҳар икки томони тахмин қилмоқда, давлат раҳбарларининг омма олдидаги мулоқоти, уларнинг яккака якка суҳбати бўлиши мумкинми ёки йўқ. Икки томонлама муносабатларни нималар кутмоқда. Буни РИА Новости ўрганди.

Элчи уйга йўл олди

Россиянинг Вашингтондаги вакили Анатолий Антонов Москва маслаҳатлашиш учун учиб келди. “Улар қанча керак бўлса, шунча чўзилади”, дея таъкидлади Россия ТИВ. ТИВ расмий вакили Мария Захарова охирги марта Россия элчиси ўз ваколатлари якунлангунига қадар Қўшма Штатлар пойтахтини қачон тарк этганини ҳатто эслай олмади. Устига устак, Антонов ватанда барча зарурий масалаларни маслаҳатлашиб олгандан кейингина Вашингтонга қайтади.
Душанба куниёқ улар ТИВда муҳокама қилинди. Асосийси – битта. “Вашингтон томонидан сўнгги пайтларлда, аслида, боши берк кўчага киритилган оғир аҳволда қолаётган Россия-Америка алоқалари вазиятини тўғирлаш йўлини қандай белгилаб олиш”?
Россия-АҚШ муносабатлари инқироз ёқасида
“Катта иш олдинда турибди, - деди Антоновнинг ўзи. – Биз тушиб қолган вазиятни таҳлил қилиш зарур. Россия томони бир неча маротаба биз америкалик ҳамкасбларимиз даражасидаги муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган. Ҳозир шунчалик аниқлаштириб олмоқ даркор”.
Москвада икки томонлама муносабат тафтиш қилинаётган вақтда Байден россиялик ҳамкасби билан “бирор бир пайт” шахсан суҳбатлашиш, қулай фурсат келганда эса шахсан учрашиш истагини билдирди.
Шу билан бирга Оқ уй яна эслатмоқда: янги маъмуриятнинг Россия билан муносабати олдинги тўрт йилга қараганда умуман бошқача бўлади. “Жо Байден биз ёмон ниятдаги қилинган деб ҳисоблаётган хатти-ҳаракатлардан хавотирни тутиб туришни режалаштирмаяпти – хоҳ бу 2020 йилги сайловларга аралашиш ёки Алексей Навальнийнинг заҳарланишига алоқадорлик, америка аскарлари ҳақидаги маълумот учун (Афғонистондаги) мукофот пул ёки “SolarWind” киберҳужуми бўлсин”, -деди матбуот котиб Жен Псаки. Худди шу пайт Давлат департаменти Москва билан америка манфаатларига жавоб берадиган соҳаларда ҳамкорлик қилишга шайликлигини билдирди.

Хавфсизлик сари

Ҳамкорлик учун соҳалар унчалик кўп эмас. Байденнинг ягона тезкор вазифаси кўп азият чеккан Стратегик ҳужумкор қуролланиш тўғрисидаги шартномани узайтириш эди. Трамп жамоаси билан музокаралар оғир кечди, америка томони қўшимча шартлар ва унга Хитойни жалб қилиш керак деб туриб олганди. Хитой ўз навбатида бундан кескин бош тортиб келди.
Байден ваъда қилгандек, биринчи навбатда СНВ-3 шартномасини беш йилга узайтириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Унинг сўзларига кўра, бу кейинги музокаралар учун замин бўлади.
Янгилик, албатта, яхши, аммо муаммолар барибир бўлади, деб ҳисоблайди Андрей Баклицкий, МГИМО катта илмий ходими. Биринчидан, шартнома муддати атиги беш йилга узайтирилган ва ҳужжатнинг кейинги тақдирини муҳокама қилишга ҳар ҳолда тўғри келади. “Шартнома мудофаа қуролланишни эмас, стратегик ҳужумкорликни тартибга солади, ўрта ва қисқа узоқликлар тизимлар, космосни тартибга солмайди. Умуман олганда, кўп нарса пардо ортида қолади”, - дея тушунтиради эксперт.
Байден кимнинг қўғирчоғи
Энди умид АҚШ жамоасини шакллантириши биланоқ музокаралар давом эттирилишига. Қуролланиш устидан нима қилиш қилиш кераклигини ҳал қилиш лозим. “Стратегик ядровий кучлар билан нима қилиш керак, кейин рўйхатга қараб”, - дея аниқлик киритди Баклицкий.
Москва янги хавфсизлик тенгликни ишлаб чиқиш, унга барча ҳужумклр ва мудофаа ядровий ва ноядровий қуролланишни киритишни таклиф қилмоқда. У хавфсизлик соҳаларининг ҳам ҳарбий-техник, ҳам ҳарбий-сиёсий эволюциясини инобатга олмоғи даркор. Бошқача қилиб айтганда, муаммо комплекс кўриб чиқиш, қайси омиллар нимага таъсир кўрсатаётгани англаш ва буларни мувозанатни йўлга қўйишда инобатга олиш зарур.
“Масалан, агар бизда стратегик кучларни қисқартириш кетаётган бўлса, уларни таҳдид остига қўйиш ва ракетага қарши мудофаа тизимни кўпайтириш керак эмас, - дея давом эттиради эксперт. – Ўшанда умумий тушунишга эришамиз, аниқ ҳолатларни муҳокама қилиш маънога эга. Ҳозирча айнан қандайлиги ноаниқ. Эҳтимол, бу қатор алоҳида келишувлар бўлади, ПРО, ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар, космосга оид”.

Қуролланиш доирасидан ташқари

Ҳамкорлик учун бошқа соҳалар ҳам бор: тинч коском, иқлим ўзгариши, Яқин Шарқ, Арктикадаги ҳамкорлик, юқумли касалликлар. Аммо ўтган йил кўрсатди: жаҳон пандемияси алоқаларнинг кенгайтиришга кўмаклашмайди.
Шу билан бир пайтда Вашингтоннинг Кремлга қарши санкция сиёсати кутилгандек фаоллашди. Бунинг устига қулай баҳона бор. Давлат департаменти Россиянинг судининг Алексей Навальний юзасидан чиқарган қарорини қаттиқ танқид қилди ва уни ҳуқуқ бузилиши ва "сиёсий плюрализмга босим" деб ҳисоблади.
Чеклов чоралари ўзини куттириб қўймади. Март бошида Штатлар Навальний иши туфайли 14 та ташкилотни қора рўйхатга киритди. Уларнинг бари, Оқ уй таъкидига кўра, “биологик ва кимёвий қурол ишлаб чиқаришнинг турли жабҳаларига” жалб қилинган. Санкциялар етти нафар россиялик амалдорларга қарши ҳам қўлланилган.
АҚШнинг Россия билан ҳисоблашишига тўғри келади – Путин
Вашингтон, агар муносабатларни ривожлантиришга қизиқиш билдирган бўлса, жуда танлаб-танлаб олган, деб ҳисоблайди Халқаро ишлар бўйича Россия кенгаши бош директори Андрей Кортунов. СНВ-3ни муҳокама қилиш фонида янги президентнинг лавозимини бажаришга киришишидан сўнг изчил маслаҳатлашувлар ва олдинга силжишга умид ҳали ҳам бор эди. Лекин, экспертнинг фикрига кўра, ҳозир ҳаммаси аён: янги маъмуриятнинг Москва билан муносабатларни тиклаш нияти йўқ. Байдан баёноти ва элчининг чақиртирилиб олиши билан боғлиқ жанжал – бу янада жиддийроқ муаммоларнинг натижаси, холос.
“Менимча, бу ерда бирламчи, Америка маъмурияти Москва билан жиддий мулоқотда эҳтиёж сезмаяпти, - дейди Кортунов. Хитой билан учрашишди (19 март куни Аляскада юқорида даражадаги учрашув бўлиб ўтди – таҳр.)”, муваффақиятли бўлмасада, музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳамкорлик қилиш истагидан далолат беради. Россия йўналишида бу йўқ”.
Айримлар Байденнинг сўзларига хоҳнаҳой ички аудиторияга йўлланган эди ҳисоблашмоқда. Эҳтимол, шундайдир ҳам, дея фикр билдиради эксперт. Айтишадики, у жанжалкаш эмас, ўзаро ён босишга мойил, бундан ташқари ёши бир жойга бориб қолган, шунинг учун Россия президенти эскалация стратегиясини ўтказади ва ҳамкасбини синайди. “Агар бу шундай бўлса ва АҚш етакчичи ҳам шундай ҳисобласа, унда унинг жўрттага кескин ва ҳатто дағалона гапи у билан бу саҳна ўтмаслигини намойиш билан боғлиқ”, - дея тушунтиради Кортунов.
Натижада энг долзаб масала – қуролланиш устидан назорат – бир муддатга четга сурилган. Яқин беш йил ичида бунга қайтилади, ва Оқ уйнинг Россияга бундан кейин мулоқот қандай боришини кўрсатишга вақти бўлади. Ҳозирги жанжал муносабатларнинг кескин ёмонлашишини келтириб чиқариши даргумон. Ахир у икки томонлама алоқаларнинг қай ҳолга келиб қолганининг оқибатидир.