Лавров доллардан воз кечишга чақирди

Россия ташқи ишлар вазири Америка долларидан воз кечиш зарурлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой ОАВларига берган интервьюсида Америка долларидан фойдаланишдан воз кечиш зарурлигини маълум қилди.
Россия ТИВ раҳбарининг фикрига кўра, Россия ва Хитой томонидан ўзининг технологик қарам эмаслигини мустаҳкамлаши, миллий ва муқобил валюталар ҳисоб-китобига ўтиши санкция хатарларини пасайтиришга ёрдам беради.
“Ғарб назорат қилаётган халқаро тўлов тизимларидан фойдаланишдан йироқлашиш лозим”, - деди Лавров.
ШҲТ доллардан воз кечишга жиддий киришди
Россия ва Хитой ўзининг мустақиллигини мустаҳкамлаб, бирор бир кишининг “инжиқлигига” бошқа қарам бўлмайди.
“Улар (Ғарблик ҳамкорлар – таҳр.) бошқа ривожланган мамлакатларни тутиб туриш эвазига ўзининг устуворлигини сақлашга йўналтирилган мафкуравийлашган кун тартибини илгари суради”, - дея қайд этди у.
Лавров аммо бу сиёсат “тарихнинг нотўғри томонида турганини” қўшимча қилди.