ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри марказида “Hampton by Hilton” халқаро меҳмонхонаси қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Ҳокимлик хабарига кўра, 20 март куни меҳмонхонанинг пойдеворига вақт капсуласини қўйиш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Объект қурилиши билан Қозоғистоннинг BI Group компанияси шуғулланади.
“BI Group компанияси лойиҳа доирасида нафақат қурувчи, балки инвестори бўлиб, инвестициялар миқдори 100 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилади”, - дейилган хабарда.
В Ташкенте появится отель международной сети Hilton
© Пресс-служба хокимията Ташкента
Меҳмонхонадан 120 хона ва бизнес-марказ ўрин олади. Лойиҳа жорий йилнинг май ойида бошланиб, 2022 йил июнь ойида фойдаланишга топширилади.
BI Group холдинги “Hilton Worldwide” билан Марказий Осиёда 10 та “Hampton by Hilton” меҳмонхоналарини қуриш бўйича келишув имзолаган. “Hampton by Hilton Tashkent Park Abdula Kodiri” — улардан биридир.