Байден вице-президент Камала Ҳаррис ўзидан ақллироқ эканини айтди

Жо Байден илгари бир неча марта Камалани АҚШ президенти деб атаганди, бу гал эса уни ўзидан кўра ақллироқ деб ҳисобалади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден вице-президент Камала Ҳаррис ундан ақллироқ эканини маълум қилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.
Байден Ҳаррисни Атланта касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ходимларига таништираётиб, уни ўзидан ақллироқ деб ҳисоблади.
Жоржия штатига сафар чоғида давлат раҳбари нутқ сўзлади, кейинроқ Ҳаррисга дарҳол сўз бериши лозимлигини айтди.
“Мен буни қилмаслигим керак эди, чунки мендан ақллироқ бўлган вице-президентимга сўз бермоқчи эдим”, - деди Байден.
Байден АҚШ мудофаа вазирининг исми ва Пентагон номини эсидан чиқариб қўйди
Ҳаррис ҳазил тариқасида “бу ерда қўшимча қиладиган ҳеч нарса йўқлигини” таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жо Байден Камала Ҳаррисни бир неча бор АҚШ президенти деб атаганди. Байден 20 январь куни Америка раҳбари вазифасини бажаришга киришди, Ҳаррис эса вице-президент лавозимни эгаллади.