Асакада ўқитувчи ўқувчини аёвсиз дўппослагани юзасидан расмий маълумот берилди

Ҳолат Асака туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида рўй берган. Ўқитувчи мактабда ўз ўғлини урган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Андижон вилояти Асака туман халқ таълими бўлими ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берди. Унда тумандаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини дўппослагани акс этганди.
Маълум қилинишича, ҳолат Асака туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида рўй берган ва бу туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган.
Ангренда мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
Бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фанидан дарс берувчи ўқитувчи У.М. ўз ўғли, яъни ушбу мактабнинг 4-б синф ўқувчиси М.И.ни дўппослаган.
Таъкидланишича, ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолган. Унинг синф раҳбари Ш.Э. ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганини ҳамкасби М.У.га айтган. У эса эса аччиқ қилиб ўз фарзандини урган.
Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилган.