ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Андижон вилояти Хонобод туманида янги темир йўл вокзали биноси ишга тушди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Бугун ушбу темир йўл вокзали фойдаланишга топширилди. Эрта тонгдан "Андижон – Хонобод" йўналишида биринчи йўловчи поезди ҳаракатини бошлади, - дейилган хабарда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қуриб битказилган 50 вокзал бир суткада 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Вокзалда 20 нафарга яқин янги иш ўрнлари яратилган.
Наврўз байрами арафасида мазкур темирйўл вокзалининг фойдаланишга топширилиши Хонободликлар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.