ШҲТ махсус хизматлари Тошкентда нималар ҳақида келишиб олишди - видео

ШҲТ махсус хизматлари биргаликда терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши курашишга келишиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Тошкентда 18 март куни Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти давлатларининг махсус хизматлари аксилтеррор тузилмасининг 36-мажлиси бўлиб ўтди.
учрашув доирасида махсус хизматлар вакиллари экстремизм, террорчилик ва айирмачиликка қарши кураш борасида 18та саволларни муҳокама қилишди.
Улар орасида биргаликда аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказиш ҳамда Тошкентда ҳудудий хавфсизлик муаммоларига бағишланган катта анжуман ўтказиш масаласи ҳам бор.
Учрашувда ШҲТ вакллари экстремизм, террорчилик ва айирмачиликка қарши нафақат курашиш, балким ушбу жараёнларнинг сабабларини аниқлаш, уларни кучайишини олдини олишга тайёрликларини билдиришди.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.