Ўзбекистонлик самбочилардан умид катта - Шестаков

Москвада бўлиб ўтадиган халқаро самбо кубогида Ўзбекистон самбо жамоаси энг кучли жамолардан бири бўлиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Москвада 25-26 март кунлари Харлампиев хотирасига ба-ишланган, анъанавий самбо бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Мусобақа 3 тур бўйича ташкил қилинади: эркаклар, аёллар ва жанговар самбо.
Унда дунёнинг 15та мамлакатидан 300га яқин спортчилар иштирок этади: Ўзбекистон, Беларус, Венесуэла, Италия, Қозоғистон, Коолумбия, Қирғизистон, Хитой, Марокко, Молдовия, Россия, Руминия, Сербия ва Франция.
Мусобақа арафасида Спутник мухбири Халқаро Самбо федерацияси президенти, Россияда хизмат кўрсатган мураббий Василий Шестаков билан боғланди. Шестаков мусабақа ва Ўзбекистонлик самбочилар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон жамоаси - энг кучли жамоалардн бири. Улар ҳар доим стабил натижа намойиш этишади. Менинг фикримча улар бир неча медаллар соҳиби бўлишади, жумладан олтин ҳам, - деди Шестаков.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Москвада бўлиб ўтган Самбо бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон 14та медал ютиб олган эди. Улар орасида 3та олтин, 8та кумуш ва 3та бронза медал соҳиби бўлиб умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Батафсил Спуткник подкастида тингланг.