Андрей Коц. Юзлаб бомбалар ва ракеталар, минглаб қурбонлар, Ғарб ҳарбий машинасининг тўлиқ устунлиги - бундан ўн йил олдин, 2011 йил 19 мартда НАТО давлатлари армиялари Ливиядаги фуқаролар урушига аралашди.
Каддафи назорат қилган қўшин уларга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади - альянс авиацияси ҳар қандай қаршиликни дарҳол бостирди. Операция 31 октябр куни якунланди. Натижада бир вақтлар гуллаб-яшнаган Ливия - ягона давлат сифатида мавжудлигини тўхтатди. У ерда жанглар ҳамон давом этмоқда. Ғарб интервенцияси ҳақида - РИА Новости материалида.
Эски адоват
2011 йил февралда одамлар Ливиядаги аҳоли сони бўйича иккинчи шаҳар - Бингази шаҳри кўчаларига чиқиб, ҳукумат томонидан ҳибсга олинган адвокат ва ҳуқуқ фаоли Фатҳи Тербилнинг озод қилинишини талаб қилдилар. Бир неча кундан кейин бутун мамлакат бўйлаб ҳукуматга қарши кенг кўламли намойишлар бошланди. Бугунги кунда, кўплаб мутахассислар ушбу Шимолий Африка давлатидаги фуқаролар урушига Киренаика ва Триполитания қабилалари ўртасидаги можаро асл сабаб бўлган, деб ҳисоблашади. Муаммар Қаддафи 40 йилдан ошиқ вақт давомида ҳукмронлик қилди, бу рақиб кланига ёқмади.
Каддафи кучишлатар тузилмалари қурол қўллашди. Оммавий тартибсизликлар кўча жангларига айланиб кетди. Қурбонлар сони ўнлаб кишига етди. Мухолифат бир нечта қурол-яроғ омборларини эгаллаб олди ва Бингази шаҳрини босиб олди.
Март ойининг бошларида Қаддафига қарши мухолифат "Триполига юриш" эълон қилди. Пойтахтга беш мингга яқин кўнгилли қўшин аскари ҳужум қилди, аммо улар тормор этилди. Ўша пайтда Қаддафи армиясида танклар, артиллерия, кучли авиацияси бор эди, мухолифатда эса – энг кўпи пулемёт билан пикаплар бор эди. 18 мартда ҳукумат кучлари Бингази шаҳрига кириб, исённи бостиришга тайёрланаётганди. Бироқ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қирғиндан қўрқиб, халқаро ҳамжамиятга Ливияда куч ишлатишга рухсат берди. Битта шарт – қуруқлик орқали бостириб қирмаслик.
Ғарб давлатлари ҳукуматлари анчадан бери Қаддафига кек сақлаган ва фурсатдан фойдаланиб, эски гиналар учун ўч олишга шошилишди.
1969 йилги давлат тўнтаришидан кейин Ливия тез-тез Европа ва АҚШ билан бир-бирига қарши бўлишди.
Вашингтон Каддафини халқаро терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади, Париж 1970 ва 1980 йилларда Франциянинг собиқ мустамлакаси Чадга бостириб кириши, Лондон - ирландиялик сепаратистларга ёрдам бергани учун ҳеч ҳам кечирмаган экан. БМТ резолюциясидан сўнг, интервенция ҳал қилинган масала эди.
Бироқ, Каддафи истеъфога чиқмади. "Мен ҳеч қачон Ливия ерини тарк этмайман, сўнги томчи қонимга қадар курашаман ва бу ерда ота-боболарим билан шаҳид бўлиб ўламан", деб мурожаат қилди у халққа.
Мен кетиш учун президент эмасман, мен инқилоб етакчисиман ва ливияликларга шон-шараф келтирган бадавий-жангчисиман.
Учиш тақиқланган зона
Операциянинг бош куратори ва ташкилотчиси - Пентагон Ливия қирғоқларига катта куч келтирди: амфибия-десант гуруҳи таркибида тўрт минг денгиз пиёда аскарлари, 22-денгиз пиёда экспедиция корпуси аскарлари, “Арли Берк” иккита эсминец, иккита “Лос Анжелес” кўп мақсадли атом сувости кемалари, “Огайо”стратегик атом кемаси. Шунингдек, америкаликлар зарба ва бомбардимончи авиацияни тайёрладилар. Интервенциянинг энг фаол иштирокчилари бўлган французлар тўртта фрегат ва “Шарл де Голл” авиаташувчисини олиб келишди. Бошқа НАТО аъзолари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Умуман олганда, операцияга 18 давлат ҳарбий хизматчилари у ёки бу даражада жалб қилинганди.
БМТ резолюциясида фақат Ливия устидан учиш тақиқланган режим кўзда тутилган бўлса-да, НАТО авиацияси биринчи навбатда қуруқликдаги нишонларга зарба берди. 19 март куни Франциянинг ҲҲК 20 га яқин самолёти Бингази яқинида ҳукумат армиясининг кўплаб зирҳли техникасига ҳужум қилди. Шу куннинг ўзида Америка ва Буюк Британия флоти Ливиядаги нишонларга 114 та қанотли ракеталарни учирди. Триполи маълум қилишича, бу ҳужумлар натижасида 64 киши ҳалок бўлди ва 150 киши жароҳат олди. НАТО авиацияси ўнлаб кўприклар, йўлларни ва кўплаб фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилди.
Кейинги кунларда бомбардимон давом этди. Мамлакат устига минглаб турли хил калибрли ўқ-дорилар тушди. 23 март куни Британия ҲҲК қўмондони Грег Бэгвилл “Ливия ҲҲК энди йўқ”, деб эълон қилди. БМТ қарорига биноан аралашув шу ерда тугаши керак эди. Бироқ, Ғарб тўхтамоқчи эмас эди.
Каддафининг ўлими
Ливия устидан ҳавода устунликни қўлга киритиб, учиш тақиқланган зонани яратган НАТО ҳужум самолётлари Каддафи армиясининг техникаси, ҳарбий хизматчиларни ва инфратузилмасини йўқ қила бошлади. Бу калтаклаш эди. Америкаликлар ҳаттоки операцияда "оғир кавалерия" - B-1B ва B-2 стратегик бомбардимончиларидан, шунингдек, АC-130 "учар батареяси"дан фойдаланишди. НАТО авиацияси деярли қаршиликсиз ҳаракат қилди - эскирган Ливия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими замонавий самолётларга қаршилик қила олмади.
Қирувчи, вертолётлар, дрон зарбалари оқибатида деярли барча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яксон бўлди, Ливиянинг қуруқликдаги кучлари тажовузкорга қарши ҳимоясиз қолди. Шундай қилиб, 10 апрел куни Шимолий Атлантика алянси самолётлари бир вақтнинг ўзида 25 та Ливия танкини яксон қилди. Май ойида НАТО самолётлари Триполини бомбардимон қила бошлади. Улар Муаммар Каддафи қароргоҳига бир неча бор зарба беришган, аммо ҳар сафар у қочишга муваффақ бўлган.
Унинг яширин жойларидан бири мамлакат шимолидаги Сирт шаҳрида бўлган. 2011 йил кузига келиб, ушбу аҳоли пункти расмий Триполи томонидан назорат қилинадиган кам сонли жойлардан бири бўлиб қолди. Октябр ойининг бошларида қуролланган мухолифат бўлинмалари ҳужумга киришди. Ўтиш даври миллий кенгаши тарафдорлари - Каддафи Сиртда яширинаётганини билган ва уни ҳар қандай йўл билан қўлга олишга ҳаракат қилган.
Улар Ливия етакчисини 20 октябрда шаҳар босиб олинган пайтида қўлга олишди. Каддафи атрофида оломон тўпланди. Ҳар бир киши уни уришга, ҳақорат қилишга, унга оғир нарсани ташлашга ҳаракат қилди. Уч соатдан кўпроқ вақт давомида таҳқирлашди, шундан кейин машинага юклаб, касалхонага олиб борилди. Аммо у аллақачон вафот этган эди. НАТО блоки ўз вазифасини бажариб, 31 октябрда операцияни якунлади.