Бишкекда Наврўз тантаналари бекор қилинди

Коронавирус инфекцияси кескин тарқалишини олдини олиш мақсадида Бишкекда Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирлар ўтказиш таъқиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Бишкекда коронавирус туфайли Наврўз байрамини нишонлашган бағишланган тантаналар бекор қилинди. Бу ҳақида шаҳар мэрияси хабар қилмоқда.
"Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида, шаҳар фавқулодда эпидемиологик комиссияси томонидан Бишкек шаҳри ҳудудида Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирлар ўтказмасликка қарор қилинди", - дейилган расмий хабарда.
Маълум бўлишича, Бишкекда 18 март куни 2551 кишида коронавирус ва пневмония ҳолатлари аниқланган.
Маълумот учун Ўзбекистонда ҳам Наврўз байрамини нишонлашда барча эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилган. Тошкентда ҳам оммавий тадбирлар ўтказиш бутунлай бекор қилиниш эҳтимоли бор.