ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида товламачиликка қўл урган она ва қиз ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Чилонзор туманида 46 ёшли фуқаро Ш.У. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Аризасида 45 ёшли З.А. қизи М.Р. билан унинг ўғли ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига 480 доллар ва 1 050 000 сўмни товламачилик йўли билан олганини билдирган. Аёлга бу пуллар камлик қилган ва эркакдан яна 500 доллар талаб қилган.
Аёл ва унинг қизи бу пулларни Чилонзор метро бекати олдида олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан З.А. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.