Шавкат Мирзиёев Владимир Тюрденевни фахрий ёрлиқ билан мукофотлади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев 11 йиллик фаолиятидан сўнг ўз миссиясини якунлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденевни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди.
Ўзбекистон президенти 11 йилдан ортиқ вақт мобайнида Россиянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келган элчи Владимир Тюрденевга давлатлараро муносабатларни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталари ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.
Шавкат Мирзиёев 17 марта принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Российской Федерации Владимира Тюрденева в связи с завершением его дипломатической миссии в Узбекистане
Россия элсичи Владимир Тюрденев унинг дипломатик фаолиятига берилган юксак баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор учун давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Россия президенти Владимир Путин фармонига мувофиқ, Мальгинов Олег Сергеевич Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчи этиб тайинланган эди.
Шавкат Мирзиёев 17 марта принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Российской Федерации Владимира Тюрденева в связи с завершением его дипломатической миссии в Узбекистане