Ўзбекистон ўз майдонида Гана ва Ироққа қарши ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўртоқлик учрашувлари Наманган ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Футбол бўйичаЎзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўртоқлик учрашувлари Наманган ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациацияси хабар қилди.
Гана терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувини Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказиш режалаштирилган. Мазкур баҳс 26 март куни соат 18.00 да бошланади.
Ўзбекистон март ойида Гана ва Ироққа қарши майдонга тушади
Ироқ вакилларига қарши ўртоқлик ўйини Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 29 март куни соат 18.00 да бошланади.
ЎФА хабарида стадион ҳудудида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилиш, ўзаро ижтимоий масофа сақлаш талаб этилиши таъкидланган.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Гана ва Ироққа қарши майдонга тушиши хабар қилинган эди.