Тошкентда сунъий нафас олиш ускуналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Маҳсулотнинг асосий қисми экспорт учун мўлжалланган. Экспорт бизори сифатида қўшни Марказий Осиё давлатлари, биринчи навбатда Афғонистон кўриб чиқилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар – Sputnik. Тошкентда сунъий нафас олиш ускуналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мубири.
Кеча, 16 март куни Тошкент шаҳрида сунъий нафас олиш корхонаси ишга туширилди. Корхона йилига 500 дона сунъий нафас олиш аппарати ва 200 дона наркоз-нафас олиш аппарати ишлаб чиқаради.
Умумий қиймати 6 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, Россиянинг "Shimco Group" ва Словакиянинг "Chirana Asia" компаниялари ҳамкорлигида ишга туширилган. Корхонада 100га яқин киши иш билан таъминланган.
Корхона маҳсулотларининг асосий қисми – 80% экспорт учун мўлжалланган. Экспорт бизори сифатида қўшни Марказий Осиё давлатлари, биринчи навбатда Афғонистон танланган. Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот нархи ўртача 30%га арзон.