ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. “Волжский – Тошкент” ва "Москва – Тошкент" йўналишларида махсус поездлар қатнови амалга оширилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Коронавирус пандемияси вақтида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан навбатдаги махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда. Жумладан:
“Волжский – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 483/484- сонли поезд 19 март куни Москва вақти билан соат 20:50 да “Волжский станциясидан;
"Москва – Тошкент" йўналишида ҳаракатланадиган 476-сонли махсус поезд 22 март куни Москва вақти билан соат 22:28 да “Казанская” темир йўл вокзалидан жўнайди.
Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган.
Волжский ҳамда Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, интернет орқали айни дақиқада Москва ҳамда Волжскийдаги ҳамюртларимизга жўнатишлари ҳам мумкин.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.