Энди Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар ҳужжатларни янги очилган филиалда тўлдириши мумкин. Фуқаро Россияга етиб боргач, соддалаштирилган тартибда патентни олади.
Шунингдек, филиалда касбий малакани баҳолаш, иш берувчи билан суҳбат ташкил этиш, бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатилади.
КТММ филиалининг манзили
Яшнаобод тумани, Паркент кўчаси, 331. “Ишга марҳамат” мономаркази
Таъкидланишича, биринчи босқичда филиал Москва компаниялари учун ташкиллаштирилган танловни амалга ошириш билан шуғулланади. Кейинчалик якка тартибда мигрантлар қабул қилинади.
КТММда меҳнат мигрантлари Россия Федерацияси ҳудудида вақтни тежаш учун керакли ҳужжатлар тўпламини олдиндан тўплаб, расмийлаштириши мумкин. Патентни олиш ва унинг учун тўлов Россияга келганидан кейин амалга оширилади.