ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 2 767 126 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, ҳар 100 нафар доимий аҳолига ўртача 8 та енгил автомобиль тўғри келади.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобилларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда — 467 176 та.
Республика бўйича жисмоний шахсларга тегишли қолган енгил автомобиллар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича: Самарқанд вилояти — 323 586 та; Фарғона вилояти — 276 558 та; Тошкент вилояти — 262 741 та; Қашқадарё вилояти — 223 733 та; Андижон вилояти — 192 944 та; Хоразм вилояти — 187 457 та; Бухоро вилояти — 180 478 та; Наманган вилояти — 180 367 та; Сурхондарё вилояти — 150 574 та; Қорақалпоғистон — 113 140 та; Навоий вилояти — 75 039 та; Жиззах вилояти — 72 530 та; Сирдарё вилояти — 60 803 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—декабрь ҳолати учун 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган енгил автомобиллар сони 49 тани ташкил этиши маълум қилинган эди.