Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши навбатдаги йиғилиши - санаси ва жойи

Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш санаси маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши 30 апрел куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси раҳбари ёрдамчиси Ия Малкина маълум қилди.
"30 апрел куни Қозонда Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши юзма-юз форматда бўлиб ўтади", - деди Малкина пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, йиғилиш кун тартибига 2025 йилгача бўлган саноат кооперациясининг асосий йўналишларини муҳокама қилишни киритиш режалаштирилган.
Шунингдек, ЕОИИда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш ҳақида йўл харитаси муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Евросиё интеграция уюшмаси аъзолари - Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон.
Кузатувчилар - Ўзбекистон, Молдова ва Куба.