АҚШда 21-ёшли фуқаро 8 кишини отиб ўлдирди

Атлантада 21-ёшли фуқаро саккиз нафар осиёлик аёлларни отиб ўлдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. АҚШинг Жоржия штатида массаж салонларга уюштирилган ҳужум оқибатида 8 киши отиб ўлдирилди, деб хабар қилмоқда Associated Press нашри.
Қотилликлар сешанба куни кечқурун Атланта шаҳрида жойлашган иккита SPA-салонда ва шаҳар четида жойлашган яна битта SPA-салонда содир бўлган. Қурбонларнинг барчаси ушбу салонларда ишлайдиган осиёлик аёллар бўлган.
Полиция ушбу жиноятлар изидан Вудтоклик Роберт Аарон Лонг исмли 21-ёшли фуқарони қўлга олган. Унинг автомобили жиноят содир этилган жойларнинг барчасида видеокамераларда қайд этилган.
AP хабарида айтилишига кўра, ушбу жиноятлар ирқчилик сабабли амалга оширилган бўлиш эҳтимоли бор. Чунки сўнгги вақтларда АҚШда осиёликларга нисбатан амалга оширилаётга ҳужумлар сони кескин ошган. Айниқса 2020 йилнинг март ойидан бошлаб, дейилган хабарда.
Сотрудники правоохранительных органов на месте преступления у spa салона
Эслатиб ўтамиз, Коронавирус пандемияси бошланганида АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу пандемия келиб чиқишида тўғридан - тўғри Хитойни айблаган, коронавирусни "хитой вируси" деб атаган эди.