"Бугунги кунда меҳнат мигратларини Москва ҳудудига ташкиллаштирилган танлов (оргнабор) орқали жўнатишни режалаштирмоқдамиз. Келгусида марказимиз ресурсларидан фойдаланмоқчи бўлган фуқароларнинг мустақил миграцияси билан ишлайди. Ташкиллаштирилган танлов доирасида иш берувчи - Москва миграция маркази ва Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида шартнома тузилади, унинг доирасида номзодларни танлаш, уларни Россия Федерацияси ҳудудига олиб бориш, мослашиш ва иш билан таъминлашда ёрдам берамиз"
“Биз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидаги ҳамкасблар билан доимий равишда маълумот алмашамиз. Номзодлар ва бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар базаси аллақачон мавжуд. Фаолиятимизга Россия Халқлар дўстлиги университети жалб қилинган. Меҳнат мигрантлари, агар керак бўлса, рус тилидан дарс олиши мумкин. Бу Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан субсидия қилинади. Шунингдек, Россия Федерацияси ҳудудида патент олиш учун рус тили, қонунчилик асослари ва тарихдан имтиҳондан ўтганлик тўғрисида сертификатни олиш мумкин”
“Биз иш берувчига - барча маълумотлар ахборот тизими базасига киритишдан тортиб, чет эл фуқаросининг кириш учун рухсатнома олишгача кузатув жараёнини амалга оширамиз. Шу тарзда, патент олиш вақти қисқаради. Фуқаро Россияга тайёр маълумот профили билан келади”
“Қисқа вақт ичида биз Москва КТММ ваколатхонасини Тошкентда очиш учун жуда кўп ишларни бажардик. Шу режимда миграция марказимиз деярли ҳар куни Ўзбекистон томони билан алоқада бўлди. Бугунги кунда мигрантларни ташкиллаштирилган танловнинг деярли 50 фоизи Ўзбекистон фуқаролари. Умид қиламанки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан иш берувчи ва ишчи ўртасида керакли алоқа, Ўзбекистон фуқароларини меҳнатга жалб қилиш учун энг шаффоф шароитларни яратиб, Россия ҳудудида меҳнат қилишнинг ҳуқуқий механизмини таъминлаймиз"