Навоийлик ёш қиз қарз эвазига Туркияда сотиб юборилди

23 ёшли қизни Туркияда қарзи эвазига сотиб юборган аёл устидан жиноий иш очилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи аёл навоийлик ёш қизни Туркияда сотиб юборди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 52 ёшли аёл Қ.М 23 ёшли қиз М.Ғ.ни дастлаб Тошкент шаҳрида жойлашган савдо дўконларида иш ваъда қилиб, алдаб олиб кетган. Бироқ бунинг ўрнига ўтган йилнинг октябрида Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга олиб чиқиб кетган. Кейин қарзи эвазига қизни Туркияда яшовчи фуқароларга сотиб юборган.
Қизларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатган аёл қўлга тушди
Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “з” банди (Жабрланувчини Ўзбекистон давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатган
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.