ХТВ мактабларда баҳорги таътил қачондан бошланишини маълум қилди

20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, президент фармонига мувофиқ 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.
“Шу муносабат билан, 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади”, - дейилган хабарда.
Барча мактабларда 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.
20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.