ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги “EVOS” умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса кеча соат 20:32 да рўй берган. Ёнғиндан шохобчанинг 10 кв.м майдони зарар кўрган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув соат 20:46 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган. Ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғиннинг тахминий сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.