ЕИнинг яна 4та давлати "Спутник V"га қизиқиш билдирди

Европа Иттифоқининг 4та давлати Россиянинг “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинаси ишлаб чиқарувчилари билан музокараларни бошламоқчи.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Европа Иттифоқининг 4та давлати Россиянинг “Спутник V” вакцина ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Reuters агентлигига.
Маълумки, Венгрия ва Словакия аллақачон Россия препаратини сотиб олди, Чехия қизиқиш билдирган, Италия Рим яқинидаги энг катта биореактор - ReiThera корхонасида ишлаб чиқаришни бошлаш масаласини ўрганмоқда.
4 март куни Европа тиббиёт агентлиги Россия вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади. Жараён билан таниш бўлган манбанинг айтишича, май ойида вакцина маъқулланиши мумкин.
“Спутник V” аллақачон 50та мамлакатда (аҳоли 1,3 млрд) рўйхатдан ўтган.
Гамалея маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган дунёдаги биринчи препарат бўлди. Вакцина ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини кўплаб маротаба исботлаган, препарат салбий оқибатларни келтириб чиқармайди ва шу боис Россия вакцинасига бўлган ишонч кун сайин ортиб бормоқда.
Феврал ойининг бошида Lancet илмий журнали “Спутник V” вакцинаси клиник синовларининг 3-босқич натижаларини эълон қилди. Унда вакцина 91,6% самарадорлигини намойиш этди.